ҚАРЗ БЕРИЛГАН НУР

Qarz berilgan nur

Муҳтарам ўқувчи!

Қўлингиздаги китобдан филология фанлари номзоди, адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг турли йилларда ёзилган долзарб мавзулардаги мақолалари, Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихига оид қизиқарли рисоласи ўрин олган. Муаллиф қайси мавзуда мулоҳаза юритмасин,  инсоннинг, жумладан, замондошимизнинг маънавий қиёфасини, унинг онгу шуурини белгилайдиган ўлмас қадриятларни ўзига меъзон қилиб олади. Ана шу меъзондан келиб чиқиб тарихимизни, адабиётимизни, яқин ўтмишнинг мафкуравий манзараларини атрофлича таҳлил этади, зарур хулосалар чиқаради. Унинг мулоҳаза тарзидаги аниқлик, узвийлик, илгари сураётган фикр ва хулосаларини тўлиқ далиллашга интилиш кишини бефарқ қолдирмайди. Бунга қўшимча, китобда кўпчилик ўқувчилар оммасига яхши таниш бўлган адабий асарлар мисолида баҳс-мунозаралар кечадики, бу унинг шавқ билан ўқилишига омил бўлади, деб ўйлаймиз.

Китобга “Қарз берилган нур” дея сарлавҳа қўйилган. Муаллиф назарида, борлиқ мавжудотлар ичида инсонгагина раво кўрилган маънавият, маърифат, идрок, ижод, виждон ва иймон сингари танқис неъматларнинг барчаси, том маънодаги қарз берилган нурдир. Агар бу китоб қалбингиздаги шу нурга яна бир толагина нур қўша олса, ўзимизни мақсадга эришган, деб ҳисоблаймиз.


ҚАРЗ БЕРИЛГАН НУР pdf

Matnda xato koʻrsangiz, soʻzni belgilang va Ctrl+Enter ni bosib, toʻgʻrilash kiriting.

Fikr bildiring

Fikringiz moderatsiyadan so‘ng saytda paydo bo‘ladi.

Xato haqida xabar

Muharrirga joʻnatiladigan matn: